bektemir.poytaxt.uz Bektemir.Poytaxt.Uz - Газдан Қарзингизни Қачон Тўлайсиз?
Фотогалерея
Видеогалерея

Газдан қарзингизни қачон тўлайсиз? - Бўлимга қайтиш

Ҳеч ким сизга “майли олақолинг, ишлатиб ёки истеъмол қилиб бўлганингиздан кейин ҳақини тўлаб кетарсиз”, демайди. Ҳаётнинг қонуни шундай: аввал ҳақини тўлайсиз, кейин фойдаланасиз. Буни ҳеч ким инкор қилолмайди. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Тўхта-чи, ҳар доим ҳам шундай қиламизми, кундалик турмушимизда сув ва ҳаводек зарур бўлган хизматлар ҳам борки, уларнинг ҳақини вақтида тўлаяпмизми? Ахир уйимизни чароғон қилиб чироқ ёниб турибди, табиий газ эса овқату чойимизни пишириб, қайнатяпти, кранлардан хоҳласак иссиқ, хоҳласак совуқ сув эҳтиёжларимиз учун “беминнат” оқади. Ушбу хизматларсиз бир кунимизни, ҳатто соатлар, сонияларни тасаввур эта олмаймиз. Агар кўчадан уйингизга ҳориб-чарчаб кириб келганингизда қишнинг совуқ кунларида хонадонингиз муздеккина бўлиб, чироғингиз ёнмай, газ йўқлиги учун чойингиз қайнамай, овқатингиз пишмай турган бўлса, кранингиз жўмрагидан на иссиқ сув, на совуқ сув тушмай қолса нима қиласиз? Албатта телефонга ёпишиб (у электр токисиз ишлаётган бўлса) соҳа мутасаддиларини оёққа турғазишга, истеъмолчи сифатида ҳақингизни талаб қилишга киришасиз. Шунда виждонингиз бўлса тўхтанг, биродар, деган ички овоз келади. Ахир ушбу хизматлардан бемалол, жонингиз койимасдан фойдаланиб келяпсиз, ҳамма нарса сиз учун муҳайё. Лекин шунга яраша хизмат ҳақини тўлаяпсизми?

Сифатли хизмат кўрсатишни талаб қилишга ақлимиз етади, лекин тўловни вақтида амалга ошириш кераклиги “эсимиздан чиқиб” қолади. Бугун биз яна ўша долзарб мавзу: қарздорлик, айрим ҳамшаҳарларимизнинг бир қатор огоҳлантиришларга қарамай, боқи-беғам юрганлари, йиллар давомида барча хизматлардан фойдаланиб, ҳақини тўлашга келганда ғирромлик қилаётганлари хусусида сўз юритмоқчимиз. Чунки ҳар бир нарсанинг савол-жавоби, охири ва боши бўлганидек, хонадонимизга беминнат кириб келаётган ушбу бебаҳо бойликларнинг ҳам тугаб қолиши, тўхташи ёки умуман бизга хизмат кўрсатмай қўйилиши мумкинку. Бугун биз соҳа мутасаддилари томонидан берилган маълумотларга таянган ҳолда коммунал тўловдан қарзлари юқори бўлган айрим ҳамшаҳарларимизга ўз масъулиятларини яна бир карра эслатиб ўтишни жоиз деб топдик.

Табиий газ турмушимизга шу қадар сингиб кетганки, бирор бир кунимизни “зангори олов”сиз тасаввур эта олмаймиз. Чунки кунлик эҳтиёжларимизни усиз асло қондира олмаймиз. Аммо ҳаммамиз ҳам бунинг қадрига етавермаймиз. Табиий газнинг истеъмолчиларга узлуксиз ва хатарсиз етказиб бериш йўлида қанчалар машаққатли меҳнат ва маблағ сарф этилаётганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Шунча ҳаракатларга қарамай қарздорлар сафининг кўпайиб бораётганига нима дейсиз.

Халқимизда “Инсоф сари барака” деган нақл бежиз айтилмаган. Кўриниб турибдики, қарздорлик жуда ошиб кетмоқда. Қуйида мутасаддиларнинг туманлар кесимида тақдим қилган айрим қарздорларнинг умумий қарзининг миқдори жами 200 миллиондан ошибди. Ҳали яна бошқа қанчадан қанча қарздорлар бўлса керак. Мавжуд вазиятни таҳлил қиладиган бўлсак, аксарият кўп қаватли уйларда 1, 2-хонали оддий хонадонларда яшовчиларнинг коммунал хизматлардан қарзлари ўз вақтида тўланганлигини кўрамиз. Аммо ҳашаматли уйларию сауналари бор, барча қулайликларга эга данғиллама ҳовлиларда яшовчиларнинг кўпчилиги коммунал тўловларни тўлашни пайсалга солмоқда. Ахир қўни-қўшни, маҳалла-кўй, қариндош-уруғ, қуда-андалар бор. Қарздорлар лоқал шулардан уялишса бўладику. Ўз тўловларини кўпайтириб, Мажбурий ижро бюроси ходимлари орқали ундирилишигача бориб етиш керак эмаску. Тўғри, баъзан англашилмовчиликлар ҳам бўлиши мумкин. Лекин, барча муаммоларни қонуний йўл билан ҳал қилса бўлади.

Кўриб турганингиздек, бугун фақат табиий газдан айрим катта қарздорларнинг номларини эълон қиляпмиз. Бундан буён коммунал соҳанинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам қарздор истеъмолчиларнинг исми-шарифлари ва манзилларини бериб борамиз. Шояд ана шундан хулоса қилиб қарзи борлар инсофга келиб, ўз мажбуриятларини бажаришса.

Шундай эмасми?

“Ўзтрансгаз” АЖнинг Тошкент шаҳри бўйича газ таъминот ҳудудий филиали томонидан берилган табиий газ таъминоти бўйича

2018 йил 12 февраль ҳолатига кўра шаҳримиз туманларидаги  қарздорлик юзасидан маълумотлар

 

 

Манбаа: "Тошкент оқшоми" газетаси, 2018 йил 14 февраль, №30.

15.02.2018, 11:40

 

 

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 36
Фойдали ресурслар
 
 
 
 
 
 
 
 
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

22

 

 

569

 

449

 

Ижродаги мурожаатлар

 

9

 

189

 

29

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

380

 

420

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

2

 

7

 

10

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар